16 Август 2024 йил 9735

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида тергов ва эксперт-криминалистика маркази ходимлари учун ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментнинг тегишли кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 15-август куни Наманган вилоят ИИБда Тергов бошқармаси ташаббуси билан тергов бўлинмалари бўлинмалари ва эксперт-криминалистика маркази ходимлари учун тергов сифатини ошириш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, тергов фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни олдини олиш мақсадида суд, прокуратура органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.

Ўқув машғулотида муқаддам тергов қилинган ишлар бўйича чиқарилган оқлов ҳукми, судлардан ЖПКнинг 416,417-моддалари тартибида келиб тушган ажримлар, прокуратура ва суддан жиноят ишларни қўшимча терговга қайтарилиши, хусусий ажримлар, прокуратура органларидан тақдимномалар киритилиши ва интизомий иш қўзғатиш каби салбий ҳолатлар муҳокама қилиниб, келгусида бу камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Тергов бошқармасининг малакали терговчилари томонидан “Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳамда ҳодиса жойи чизмасини расмийлаштириш тартиби, бу турдаги жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, тайинланадиган экспертизалар турлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар” мавзусида ўқув дарси ўтказилди.

Ўқув-семинари машғулоти якунида тергов сифатини ошириш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, тергов фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech