4 Декабр 2023 йил 3964

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан навбатдаги ўқув машғулот ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларни билим ва малакаларини янада ошириш, тергов ҳамда суриштирув сифатини такомиллаштириш, амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.

Унда Тергов бошқармаси ходимлари ва қуйи тизимда хизмат қилиб келаётган барча терговчи ҳамда суриштирувчилар иштирок этишди.

Ўқув машғулотида Тергов бошқармасининг малакали терговчилари томонидан “Йўл транспорт ҳодисалари ва транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлари юзасидан терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари ўтказиш тактикаси” мавзусида маъруза қилиниб, терговчи ва суриштирувчилар билан мавзу доирасида муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Наманган вилояти ИИБ тергов бўлинмалари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш аҳволи, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида бу каби хато-камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech