11 Ноябр 2023 йил 2259

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларни билим ва малакаларини янада ошириш, тергов ҳамда суриштирув сифатини такомиллаштириш, амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.

Унда Тергов бошқармаси ходимлари ва қуйи тизимда хизмат қилиб келаётган барча терговчи ҳамда суриштирувчилар иштирок этишди.

Ўқув машғулотида Тергов бошқармасининг малакали терговчилари томонидан "Босқинчилик ва талончиликка доир ишлар бўйича терговга қадар текширувларни олиб бориш ҳамда ушбу турдаги жиноят ишларини тергов қилиш тактикаси” мавзусида маъруза қилиниб, ёш терговчи ва суриштирувчилар билан мавзу доирасида муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тергов ва суриштирув даврида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан келиб тушган хусусий ажримлар таҳлил қилиниб, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech