Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг жиноят иши юзасидан киритилган тақдимномаси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят ишини тергов қилиш чоғида жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан киритилган тақдимномаси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Ганиев Элёрбек Улугбекович, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Нурали Сапаев, вилоят ИИБ ва шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Муҳокама йиғилиши давомида Наманган шаҳрида ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятларни содир этилишига сабабчи бўлаётган омиллар таҳлил қилиниб, бу борада масъулларнинг фаолияти кескин танқид қилинди.
Шунингдек, ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятлар ҳамда ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш мақсадида инспектор психолог ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда профилактик тадбирлар ташкил этилиши, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати