19 Август 2025 йил 57

Наманган вилояти ИИБ томонидан бириктирилган оилалар аҳволи ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли Қарори – “Камбағалликдан фаровонлик сари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан бириктирилган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

Шу доирада бугун Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган туманининг «Урганжи» маҳалласида бўлиб, бириктирилган оилалар билан ишлаш жараёни ўрганилди. Амалий ўрганиш давомида хонадонларнинг яшаш шароитлари, оилавий ва маиший муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Оила вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Шунингдек, масъул ходимларга оилаларга доимий кўмак кўрсатиш, мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech