7 Март 2024 йил 4009

Наманган вилояти ИИБ томонидан 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан бутун мамлакатимизда бўлгани каби Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида хизмат қилиб келаётган аёллар учун ҳам байрам тадбири ташкил этилди. «Шодиёна» мажмуасида бўлиб ўтган байрам тадбирида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев Ички ишлар Вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоят ИИБнинг буйруқлари асосида мукофотланган ходимларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, барча тадбирга таклиф этилган аёлларга вилоят Ички ишлар бошқармасининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир давомида юртимизнинг таниқли хонандалари томонидан куйланган куй-қўшиқлар барча аёлларга кўтаринкилик бахш этди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech