30 Октябр 2023 йил 1277

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимларининг 9 ойлик иш фаолиятлари сарҳисоб қилинди

Бугун Бошқарма Мажлислар залида Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларининг барча шахсий таркиби иштирокида 9 ойлик якунлари бўйича муҳокама йиғилиш ўтказилди.

Унда Бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Элёрбек Ганиев тергов бўлинмаларининг асосий иш кўрсаткичлари, тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ўтказиш вақтида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя этиш аҳволини танқидий руҳда таҳлил қилиб, келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, йиғилиш якунида ўтган давр мобайнида ижобий кўрсаткичларга эришиб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар компьютер жамланмалари ва пул мукофоти билан тақдирланишди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech