21 Октябр 2024 йил 9360

Наманган вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлар таркибининг паструль-пост хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.

Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

- доимий яшаш жойи бўйича Наманган вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 170 (бир юз етмиш ) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Олий таълим муассасаларини имтиёзли (қизил) диплом билан тамомлаган;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган;

- Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлганлар ва спортнинг индивидуал турларида ғолиб бўлганлар (ОТМнинг сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган бўлса ҳам);

- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари (ОТМнинг сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган бўлса ҳам).

Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Жорий йилнинг 22 октябрь кунидан 1 ноябрь кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.

Қўшимча маълумотларни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги @nomzod2020 манзили ёки 69-210-32-06 ва 95-707-85-86 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech