Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Уйчи туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
Вилоят ҳудудида жорий йилнинг 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда хавфсиз муҳитни шакллантириш мақсадида ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бошқарма раҳбарияти томонидан мунтазам равишда ўрганилиб, амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Жумладан, бугун бошқарма раҳбарияти Уйчи тумани ИИБда бўлиб, бўлимдаги хизмат соҳаларининг жорий йил ўтган даври мобайнидаги иш фаолиятлари атрофлича таҳлил қилиниб, масъул ходимларнинг бу борадаги ахборотлари тингланди.
Шунингдек, бўлимда фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник воситалар, хавфсизлик чора-тадбирлари ҳамда соҳага жорий этилган замонавий технологиялар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати