Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ходимларнинг тунги фаолияти Тўрақўрғон туманида ўрганилди
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида олиб борилаётган тизимли ўрганишлар давомида тунги хизматни самарали ташкил этиш ҳамда жиноятларнинг олдини олиш бўйича аниқ йўналишлар ва кўрсатмалар берилмоқда.
Жумладан, бошқарма раҳбарияти томонидан Тўрақўрғон туманида ўтказилган ўрганишлар давомида туман ИИБ ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан тунги хизматнинг тизимли ташкил этилгани таҳлил қилинди.
Ўрганиш жараёнида «Янгиобод» маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ва Қўриқлаш бўлими ходимларининг хизмат фаолияти текширилиб, уларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, "Исъҳоқхон Ибрат" номидаги ижод мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва қўриқлашга жалб этилган ходимларнинг фаолияти ҳам ўрганилди.
Шу билан бирга, туман ИИБ раҳбарияти ва ходимларига тунги вақтларда хушёр хизмат олиб бориш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        