13 Феврал 2024 йил 2814

Наманган вилояти ИИб раҳбарияти томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан ходимларнинг ота-оналари билан учрашувлар давом эттирилмоқда

Ҳозирги кунда Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, Наманган вилояти ИИб бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов ва ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходими томонидан Чортоқ тумани Ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари ва ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда дастлаб, полковник Фахриддин Раҳматов давлатимиз томонидан ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ҳақида маълумот бериб, ходимларни хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда Ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳамда ота-оналарга бу бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходими томонидан ходимлар турли салбий ҳолатлар, яъни коррупцион ва тамагирлик ҳолатларини содир этмаслик, хизматни ўташ давомида буйруқ ҳамда қонунларга қатъий амал қилишлари, ноқонуний хати-ҳаракатлардан тийилишлари ҳақида огоҳлантирилди.

Учрашув сўнггида, ижобий иш кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг оила-аъзолари Бошқарма раҳбариятининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари тантанали равишда топширилиб, 4 нафар ходимга бошқарма раҳбариятининг миннатдорчилиги эълон қилинди.

Шунингдек, ўзининг юксак касб маҳоратларини намоён қилиб, бириктирилган хизмат ҳудудида фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида намунали хизмат ташкил этиб келаётган 10 нафар профилактика инспекторларига Чортоқ туман ҳокимлиги томонидан хизматда фойдаланиш учун 10 та компьютер жамланмаси топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Учрашув якунидан сўнг, бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник F.U.Raxmatov ходимларнинг яшаш жойи, мавжуд муаммо ва камчиликлари, оилавий аҳволини ўрганиш мақсадида Чортоқ туман ИИБнинг бир гуруҳ ходимларининг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг оила аъзолари билан яқиндан суҳбат ўтказилди.

Text to speech