31 Октябр 2025 йил 27

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги хизмат фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тизимли равишда олиб борилаётган тунги хизмат фаолиятини ўрганиш ишлари ҳудудий ички ишлар бўлимлари ходимларининг хизмат самарадорлигини ошириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Жумладан, Косонсой туманида навбатдаги ўрганиш ишлари ўтказилиб, бир қатор йўналишларда тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.

Дастлаб, «Бўстон» маҳалласи ҳудудида ташкил этилган “Электрон кузатув маскани” фаолияти ўрганилиб, мазкур йўналишда хизмат олиб бораётган тунги наряд ходимларига йўриқнома ўтказилди. Уларга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг тинчлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, «Гўрмирон» маҳалласи профилактика инспектори ҳамда ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ўрганилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, туман марказида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қўриқловга олинган объектларни назорат қилишга жалб этилган ходимлар ва бозор ҳудудида жойлашган автотураргоҳ фаолиятини ўрганиш ишлари ҳам амалга оширилди. Шу билан бирга, аҳоли гавжум жойларда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ва тирбандликларнинг олдини олиш бўйича масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech