30 Сентябр 2025 йил 62

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чуст туманида ўрганиш ишлари олиб борди

Ҳудудларда ички ишлар органлари ходимларининг тунги фаолиятини ўрганиш ишлари доимий равишда давом этиб, масъул раҳбар ва ходимларга жиноятчиликнинг олдини олиш ва тунги хизматни самарали ташкил этиш бўйича топшириқ ҳамда кўрсатмалар бериб келинмоқда.

Бугун бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Чуст туманининг «Камарсада» маҳалласида ташкил этилган 1-сон “Ҳуқуқ-тартибот маскани” ҳамда шаҳар марказида тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолиятини атрофлича ўрганди. Уларга тунги фаолият давомида ПҚ-1 ва ПҚ-253-сон Қарорлари асосида хизмат олиб бориш ва бошқа муҳим масалалар бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, Пунгон–Наманган автомобиль йўлининг «Чустнон–Дўстларобод» маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолияти ҳам текширилиб, уларга хизматни самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech