Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Тўрақўрғон туманида тунги ўрганиш ишлари олиб борилди
Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тизимли равишда амалга оширилаётган тунги ўрганишлар давомида ички ишлар бўлими ходимларининг хизмат фаолияти чуқур таҳлил қилинмоқда. Ушбу жараёнларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бу каби ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилмоқда.
Жумладан, Тўрақўрғон туманида ўтказилган навбатдаги ўрганиш давомида тунги хизматга жалб этилган нарядлар ҳамда «Шарқ» маҳалласи профилактика инспекторларининг фаолияти ўрганилди. Шу билан бирга, нарядларга йўриқнома ўтказилиб, тунги хизмат самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида тунги хизмат фаолияти билан бир қаторда ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ҳам кўздан кечирилди. Хусусан, туман электр тармоқлари корхонасида бўлган ўрганишларда соҳа мутахассислари билан суҳбат ўтказилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, заҳира эҳтиёт қисмларининг техник ҳолати ўрганилди ҳамда мавсумни беталофат ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        