24 Октябр 2025 йил 154

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонаси фаолияти ўрганилди

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан жиноят процессининг адолатли ва қонуний амалга оширилиши, сақловдаги шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида ҳибсхонадаги моддий-техника таъминоти, сақловдаги шахслар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат билан таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, маҳбуслар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Сақловдаги шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ва ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлиги таҳлил қилинди.

Ўрганиш доирасида ҳибсхона раҳбариятга ходимлар томонидан хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда қонунийликка қатъий амал қилиш, уларнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech