22 Октябр 2025 йил 244

Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг тунги фаолиятни ўрганиш ишлари Уйчи туманида давом эттирилди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳудудларда тунги хизмат фаолиятини тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар тунги хизмат самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг осойишталигини сақлашга хизмат қилмоқда.

Жумладан, бошқарма бошлиғи бошчилигида Уйчи туманида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди.

Ўрганишлар дастлаб туманнинг «Беруний» маҳалласида бошланиб, профилактика инспекторининг тунги хизмат фаолияти кўздан кечирилди. Шундан сўнг чегараолди ҳудудларда жойлашган «Кесканёр», «Янгиҳаёт» ва «Янгиер» маҳаллаларида хизмат олиб бораётган наряд билан йўриқнома ўтказилди. Унда ПҚ–1-сон қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ва электр тармоқлари корхонасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, заҳира омборларидаги эҳтиёт қисмларнинг техник ҳолати ўрганилди. Мутахассисларнинг мавсумий тайёргарлик борасидаги ахборотлари тингланди. Шу билан бирга, аҳолига хизмат кўрсатиш тизими кўздан кечирилиб, мавсумни беталофат ўтказиш ва фавқулодда ҳолатларга шайликни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech