22 Сентябр 2025 йил 121

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тунги ўрганишлари Норин туманида олиб борилди

Бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Норин туманида ўрганиш ишлари давом эттирилиб, тунги йўналишларда хизмат олиб бораётган ходимларга аҳоли осойишталигини сақлаш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, тумандаги пахта қабул қилиш масканида амалга оширилган техника хавфсизлиги чора-тадбирлари кўздан кечирилди. Пахта ташувчи ҳайдовчилар, маскан ходимлари ҳамда ушбу ҳудудга бириктирилган йўл-патруль хизмати инспекторларига пахтани ёнғиндан асраш, ташиш жараёнида ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Андижон ва Наманган вилоятларини боғловчи «Норин» ЙПХ маскани фаолияти ҳам ўрганилиб, тунги вақтда ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш, шунингдек вилоят ҳудудига ноқонуний товар-моддий бойликларнинг кириб келишини олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят бўйлаб бу каби тунги ўрганишлар мунтазам давом эттирилмоқда. Аҳоли тинчлиги ва ҳудудлар осойишталигини таъминлаш эса ички ишлар органлари фаолиятининг устувор вазифаси сифатида белгилаб олинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech