Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан вилоят ҳудудида жойлашган вазирлик таркибидаги соҳавий хизматларнинг фаолияти ўрганилди
Наманган вилояти ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни сақлаш ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан куну тун хизмат олиб борилмоқда. Шу жумладан, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан темир йўл ва ҳаво транспорти инфратузилмаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш йўналишларида самарали фаолият ташкил этилмоқда.
Хусусан, бошқарма бошлиғи томонидан Наманган вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва темир йўл вокзалида хизмат олиб бораётган ходимлар фаолияти атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида темир йўл вокзалида йўловчилар учун яратилган қулайликлар, уларнинг кутиш ва ҳаракатланиш шароитлари, шунингдек, бинода жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўздан кечирилди. Шунингдек, транспорт объектлари ва уларнинг атрофларида жиноятчиликнинг олдини олиш, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг масъул ходимлари ҳамда навбатчилик қисми фаолияти ўрганилиб, уларнинг хизмат йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати