14 Октябр 2025 йил 73

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Поп туманининг криминоген вазияти ва тунги хизмат фаолияти самарадорлиги ўрганилди

Вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туманларда тунги вақтларда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолияти ўрганилиб, хизмат самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ Поп туманида бўлиб, «Чодак» маҳалласидаги 1-сон ички ишлар бўлинмаси ва “Жамоатчилик назорати маскани”, «Қўшминор» маҳалласидаги “Ҳушёрлик маскани” фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, «Исковут» маҳалласи ҳудудида жойлашган йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-сон ТРИБ маъмурий биноси ҳовлисида туман маркази, «Анҳор», «Истиқбол», «Санг» ва «Тўда» маҳаллаларига хизматга жалб этилган ходимлар ва «Пунгон-Наманган» автомобильʼ йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган йўл патруль хизмати инспекторларига йўриқнома берилди.

Ўрганишлар давомида тунги вақтларда аҳоли тинчлиги ҳамда ҳудуд осойишталигини таъминлаш, А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг серқатновлигини инобатга олиб, ушбу йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш, шунингдек, ушбу ҳудуддаги савдо объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа устувор масалалар юзасидан масъул раҳбар ҳамда ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech