Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан аҳоли осойишталигини таъминлашга жалб этилган ходимларга хизмат олди йўриқномаси ўтказилди
Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманлари ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни барқарор сақлаш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш мақсадида мазкур шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошқарма шахсий таркиби билан ҳамкорликда тунги хизматни ташкил этмоқда.
Жумладан, бошқарма раҳбарияти томонидан мазкур ҳудудларда тунги хизматга жалб этилган ходимлар учун хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Унда, дастлаб, шахсий хавфсизлик ва хизмат интизомига қатъий амал қилиш, аҳоли тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича самарали фаолият олиб бориш юзасидан аниқ топшириқлар берилди ҳамда шахсий таркиб хизматга йўналтирилди.
Шунингдек, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва у ерда ташкил этилган вилоят куз–қиш ишчи гуруҳи фаолияти ўрганилиб, мавсум давомида аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан зудлик билан тегишли чора-тадбирларни белгилаш, ҳудудлардаги вазиятни назорат қилиш ва таҳлил қилиш орқали юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати