10 Октябр 2025 йил 36

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимларининг аҳоли осойишталигини таъминлашдаги тунги фаолиятини ўрганди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича куну-тун хизмат олиб борилмоқда. Мазкур тунги хизмат самарадорлигини янада ошириш мақсадида вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ўрганишлар олиб борилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, бу каби ўрганишларнинг навбатдаги манзили Янгиқўрғон тумани бўлиб, дастлаб «Қўриқ» маҳалласи ҳамда туман марказида тунги хизматни амалга ошираётган ходимларнинг фаолияти таҳлил қилинди ва уларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, кўп қаватли уйлар атрофига кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари ҳам текширилди.

Шунингдек, туман электр тармоқлари корхонасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилиб, мутахассис ходимлар билан суҳбатлашилди ва заҳира омборларидаги эҳтиёт қисмларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида тунги хизматни самарали ташкил этиш, аҳоли тинчлигини таъминлаш ҳамда бошқа муҳим масалалар юзасидан масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech