6 Ноябр 2025 йил 11

Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг ўрганиш ишлари Поп туманида давом эттирилди

Вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари, шунингдек, соҳавий хизматлар ходимларининг хизмат фаолияти, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тизимли равишда ўрганилмоқда. Ушбу жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда жойларда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, Поп туманида ўтказилган навбатдаги ўрганишлар давомида дастлаб туман марказидаги «А.Навоий», «Мустақиллик», «Пахтакор», «Ҳ.Олимжон», «А.Қаҳҳор» ва «Келачи» маҳаллаларида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди. Унда тунги хизматни самарали ташкил этиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, «Миришкор» маҳалласи ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массиви, «Ғурумсарой», «Боғ», «Янгичек», «Иттифоқ», «Тошқўрғон» ва «Тепақўрғон» маҳаллаларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш йўналишида хизмат олиб бораётган тунги нарядларнинг фаолияти ҳам атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, профилактика ишларини янада кучайтириш ҳамда хизмат интизомини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, «Миришкор» маҳалласи ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг тунги вақтлардаги хавфсизлик чора-тадбирлари ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech