8 Феврал 2024 йил 1534

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан ходимларнинг ота-оналари билан учрашувлар давом этмоқда

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов ҳамда ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходими томонидан Уйчи тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимларнинг оила-аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда полковник Фахриддин Раҳматов давлатимиз томонидан ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ҳақида маълумот бериб, ходимларни хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда Ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳамда ота-оналарга бу бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходими томонидан ходимлар турли салбий ҳолатлар, яъни коррупцион ва тамагирлик ҳолатларини содир этмаслик, хизматни ўташ давомида буйруқ ҳамда қонунларга қатъий амал қилишлари, ноқонуний хати-ҳаракатлардан тийилишлари ҳақида огоҳлантирилди.

Учрашув сўнггида, ижобий иш кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларига Бошқарма раҳбариятининг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech