Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги ўрганиш ишлари Янгиқўрғон туманида олиб борилди
Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шаҳар ва туманларда хизмат фаолиятини тизимли ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ҳар бир ҳудуд босқичма-босқич ўрганилиб, ички ишлар органлари ходимларининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги фаолияти чуқур таҳлил қилинмоқда. Ушбу жараёнлар келгусидаги хизмат фаолиятини янада самарали ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги ўрганиш манзили Янгиқўрғон тумани бўлиб, ўрганиш давомида туман маркази ҳамда «Исковут» ва «Баркамол» маҳаллаларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ва тунги наряд ходимларининг фаолияти атрофлича кўриб чиқилди. Уларга йўриқнома ўтказилиб, аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳудудларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, туман ёнғин-қутқарув бўлинмаси фаолияти ҳам ўрганилиб, ходимларга куз-қиш мавсумида ҳушёрликни ошириш, аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга тайёргарлигини назорат қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, ўрганишлар давомида «Баркамол» маҳалласи раисининг маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги таклифлари билан танишилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати