1 Сентябр 2025 йил 273

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан мактабларда ўрганиш ишлари олиб борилди

Жорий йил 2 сентябрь куни Республикамизнинг барча ҳудудларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан таълим муассасаларида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан бошқарма бошлиғи Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманларидаги мактабларда ўтказиладиган “Билимлар куни” тадбирларига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.

Ўрганишлар давомида туман ҳокимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида мактабларда кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари атрофлича текширилиб, масъул ходимларга тадбирлар давомида жамоат тартибини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech