11 Октябр 2025 йил 31

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан соҳавий хизмат ходимларининг фаолияти ўрганилмоқда

Вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари билан биргаликда соҳавий хизматларнинг хизмат фаолияти таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, фуқаролар ҳамда ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, бошқарма бошлиғи томонидан вилоят ИИБ Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси фаолияти кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида масъул ходимлар билан суҳбатлашилиб, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида фуқароларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатишни таъминлаш, Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида эса ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика ишларини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech