Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Норин туманидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларнинг фаолияти ўрганилди
Бугун Бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Элёрбек Ганиев Норин туманидаги «қизил» тоифага киритилган “Бобур”, «Ўзбекистон» ва «Навоий» маҳаллаларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, ушбу МФЙларнинг фаолиятини ўрганди.
Ўрганишлар давомида мазкур «қизил» тоифага киритилган МФЙ ходимларининг ўтган давр мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширган ишлар, шунингдек профилактика инспекторларининг юритувидаги ҳужжатлар ўрганилиб, ҳудудда МФЙ ходимлари томонидан етарлича иш ташкил этилмаганлиги танқид қилинди.
Ўрганишлар якунида мазкур «қизил» тоифага киритилган маҳаллаларни босқичма босқич «сариқ», «яшил» тоифаларга ўтказиш бўйича тунги ва кундузги хизматларни кучайтириш, аҳоли муаммоларини доимий равишда «маҳаллабай» ўрганиб, ижобий ҳал этиб бориш масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Норин йўл патруль хизмат маскани ходимларининг ҳам фаолияти текширилиб, хизмат даврида қонунчиликка қатъий амал қилишлари юзасидан топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати