Наманган вилояти ИИБ мажлислар залида полковник Шухрат Алиев ҳузурида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларининг келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тақдимот йиғилиши ўтказилди
Йиғилишда Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан 2024 йил давомида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан масъулларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Дастлаб, 2023 йилда амалга оширилган ижобий ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоби шунингдек, 2024 йилдаги аниқ, манзилли режалар ҳақида ахборот тингланди.
Йиғилиш сўнггида полковник Ш.Алиев масъул ходимларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида аҳоли гавжум жойлар, ўқув муассасалари атрофида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ҳайдовчилар ўртасида тарғибот тадбирларини олиб бориш, мобил постлар ташкил этиш, карантин ходимлари томонидан бозорларда санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги ва ветеринария-санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича рейдлар олиб бориш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисидаги 10-сонли қўшма қарор доирасида манзилли иш ташкил этиш, айниқса вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар жиноятчилинини олдини олишда уларнинг бандлигини таъминлаш, соҳавий хизмат бошлиқларига мазкур йўналишлар ва чора тадбирларини амалга ошириш ҳамда ижобий натижаларга эришиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати