30 Октябр 2023 йил 1321

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан Поп туманидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди

Дастлаб, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан Поп туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ташкил этилган секторлар кесимидаги ишчи гуруҳга йўриқнома ўтказилиб, шу кунга қадар амалга оширилган ишларни таҳлил қилинди.

Йўриқнома якунида Бошқарма бошлиғи томонидан ишчи гуруҳ аъзолари ва масъулларга аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини бу борадаги муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Бошқарма бошлиғи туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида Поп туман тиббиёт бирлашмасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиб, бу йилги мавсумни беталафот ўтказиш, энергия ресурсларни узлуксиз етказиб бериш ҳамда фавқулодда ҳолатларга шай ҳолда бўлиш лозимлиги ҳақида масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech