1 Сентябр 2025 йил 236

Наманган вилояти ИИБ ишчи гуруҳи томонидан Учқўрғон туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

Ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш ва хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу каби самарали ишларни янада ривожлантириш мақсадида бошқарма раҳбарияти томонидан ўрганишлар олиб борилиб, жойида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, бугун бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ туман ҳокими иштирокида Учқўрғон туманида бўлиб, «Кўприкбоши» маҳалласидаги 1-сонли "Ҳуқуқ-тартибот маскани", шунингдек, "Ёрқин ҳаёт" маҳалласи ва туман ИИБ фаолияти атрофлича ўрганилди. Маҳалла еттилиги ва ҳудудга бириктирилган масъулларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда 2025 йил 18 август куни қабул қилинган ПҚ-253-сон Қарори асосида манзилли ишларни ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech