Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида жорий йилининг 11 ойи якуни ва тезкор профилактик тадбирларнинг "Долзарб 40 кунлиги" доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
Наманган вилояти ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида ходимлар томонидан туну кун амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун шу муносабат билан Бошқарма бошлиғи ҳузурида соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ИИБларининг жорий йилининг 11 ойи якуни бўйича жиноятчилик аҳволи ҳамда "Долзарб 40 кунлиги" доирасида амалга оширган ишлари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Унда Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
Муҳокама давомида вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирлар натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, бу борада етарлича иш ташкил этмаган масъуллар кескин танқид қилинди.
Йиғилиш якунида вилоятда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар билан лозим чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, жойларда хизмат қилаётган профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш, уларга амалий ёрдам бериш, кунлик профилактик тарғибот ҳамда рейд тадбирларини жадаллаштириш, фуқаролар тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлаш йўналишида ҳам тегишли вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати