Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Х.Алиевнинг “25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табриги
Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари!
Қадрли фахрийлар!
Аввало, Сиз азизларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами билан самимий табриклайман.
Ўзининг ҳаётини фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидо этиб, ҳуқуқ ва эркинликни ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган мард ва жасур ходимлар, азиз фахрийларимиз ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини самимий табриклаб, барча эзгу тилаклари амалга ошишини тилайман.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, барча даражадаги тузилмаларнинг вазифалари ва функцияларини аниқ белгилаш, замонавий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда куч ва воситаларни оқилона тақсимлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилди.
Ушбу чора-тадбирлар ички ишлар органлари ролини ошириш, уларни ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат бурчи — “Халқ манфаатларига хизмат қилиш”ни сўзсиз бажарадиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш имконини берди.
Ҳурматли Президентимиз ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан йўллаган табрикларида, тизим фаолиятига юксак баҳо бериб, “Янги Ўзбекистон шароитида “Барча ислоҳот ва ўзгаришлар – инсон қадрини юксалтириш учун” деган эзгу тамойилга содиқ қолган ҳолда, шу йўлда бошлаган ишларимизни янги босқичга кўтариб, бу борада ўтган даврда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида яратилган мустаҳкам ҳуқуқий базага таянамиз” – дея таъкидлаганлар.
Шу боис бугун, олдимизга қўйилган вазифаларни юксак даражада бажаришимиз учун ҳар бир ички ишлар органи ходими фидойилик, ватанпарварлик билан бор куч ва ғайратини сафарбар этиши лозим.
Қадрли ҳамкасблар, азиз фахрийлар!
Фурсатдан фойдаланиб, Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам ва барқарор ривожланишида қўшаётган ҳиссангизда муваффақиятлар тилайман.
Юртимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда зафарлар ёр бўлсин.
Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Шухрат Алиев, полковник
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи