Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Хасанович Алиевнинг "21 март - Наврўз умумхалқ байрами" муносабати билан байрам табриги
Миллий ўзлигимизнинг ўзига хос айёми бўлган "Наврўз-умумхалқ байрами" муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимларини ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини ва фахрийларимизни самимий муборакбод этаман.
Мамлакатимизда "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деган бош ғоя асосида нишонланаётган бу байрам бизга ўзлигимизни, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган унутилмас анъаналарни, она табиатга бўлган шарқона муносабатимизни бутун дунёга намойиш этадиган тарихий айёмдир.
Ҳар қандай шароитда ҳам ўз бурчини виждонан бажаришга қасамёд қилган мард ва жасур ички ишлар органлари ходимларининг байрам давомида, халқ сайллари ва тадбирларда осудаликни таъминлашда олиб бораётган фидокорона хизматлари ҳамда жасоратини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Қадрли ҳамкасблар!
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни 21 март «Наврўз» айёми билан табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилавий тотувлик, дастурхонингизга тўкинлик, қут-барака тилайман.
Зиммангиздаги масъулиятли вазифаларни шараф билан адо этишингизда, Сизга куч-қувват, матонат, омад ва зафарлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, барқарор ривожланишимиз бардавом бўлсин!
Шухрат Алиев, полковник
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи