Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Чуст туманидаги маҳаллалар фаолиятини ўрганди
Полковник Шухрат Алиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Чуст туманида бўлиб, унда "Қалъаи Поён" ва «Сероб» маҳаллалари ходимларининг жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашдаги фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар давомида туман сектор раҳбарлари иштирокида маҳалла ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий профилактика йўналиши бўйича етарлича иш ташкил этилмаганлиги, шу билан бирга маҳаллада ёлғиз яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйган ва жиноят содир этишга мойил шахслар билан профилактик тадбирлар олиб борилмаганлиги натижасида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилганлиги кескин танқид қилинди.
Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарори ижросини тўлиқ таъминлаш, маҳалла ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда манзилли ишларни ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан масъул раҳбар ва ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати