20 Феврал 2024 йил 2587

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов ИИВ Наманган академик лицейи ўқувчилари билан учрашди

Очиқ мулоқот тарзда ўтган учрашувда, полковник Ф.Раҳматов ўқувчиларга бугунги кундаги ички ишлар органлари тизимидаги  ислоҳотлар, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва соҳада бўлаётган янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, келажакда шу соҳада ўқиш истагини билдирган ўқувчиларга таҳсил олиши давомида кўпроқ китоблар ўқиб, ўзларини дунёқарашларини бойитишлари, замонавий технологиялардан фойдаланишни ўзлаштиришлари, чет тилларни ўрганишлари ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун керакли  тавсиялар бериб ўтилди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Учрашув сўнгида, юқори натижаларни қайд этган бир қатор иқтидорли, истеъдодли ва спортчи ўқувчиларига ҳамда профессор-ўқитувчиларга эсдалик совғалар ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech