15 Сентябр 2023 йил
3760
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Алиев Шухрат Хасановичнинг вилоят аҳолисига ҳудуддаги криминоген вазият, келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан мурожаати
Жорий йилнинг 28 июль
куни, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида Ички ишлар вазирлигининг
кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Унда Республика ҳудудида
жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳолати
танқидий муҳокама этилиб, олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.
Президентимиз ислоҳотларимизнинг мақсади инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этиб, ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилишдан иборатлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Йиғилишда Наманган вилоятида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳам эътирозлар билдирилди. Ушбу эътирозлардан тўғри хулоса қилган ҳолда олдимизга келгусида амалга оширишимиз зарур бўлган аниқ вазифаларни белгилаб олдик.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, тизимли ишлар амалга оширилди.
Вилоят миқёсида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган 14 671 та сиёсий, оммавий-маданий ва спорт тадбирлари даврида жамоат хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.
Шу йил май ойида Наманган шаҳрида ўтказилган “Халқаро гуллар фестивали” вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбирларга кунига 700 нафардан ортиқ ходимлар хизматга жалб этилди.
Маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари раҳбарлигида, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва малакали ходимлардан иборат 2 та “Йиғма отряд” ташкил этилиб, шаҳар ва туманларга амалий ёрдамлар кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилди.
Вилоят ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 100 та ҳудудларга ажратилди ва мазкур ҳудудларга жойлардаги барча даражадаги раҳбарлар бириктирилиб, иш самарадорлигини оширган ҳолда жиноятчиликни барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлар йўлга қўйилди.
173 та маҳаллаларни қизил тоифадан чиқариш мақсадида Прокуратурадан 36 нафар, Миллий гвардиядан 20 нафар, Ички ишлар органларидан эса 117 нафар раҳбар ходимлар масъул этиб белгиланди.
Қизил тоифадаги маҳаллалардаги ёш ходимларнинг ўрнига малакали, тажрибага эга бўлган 84 нафар профилактика инспекторларига алмаштирилди.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган самарали ишлар давом эттирилмоқда.
Жорий йил 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ҳамда спорт вазирлиги томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги 10/3/05-сонли Қўшма қарор имзоланиб, вилоятда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
30 март кунидан бошлаб 791 та маҳаллалардаги бешлик аъзолари томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари йўлга қўйилди.
Бугунги кунга қадар бешлик вакиллари томонидан 451.812 та хонадонлар ўрганилиб, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 8.766 нафар шахсларга хулосалар тақдим этилди ва 3.988 нафарининг муаммоларини ижобий ҳал этилди.
Ўтказилган тезкор профилактик тадбирлар натижасида 251 та очилмай қолган жиноятлар фош этилиб, қидирувда бўлган 231 нафар шахслар ушланди ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ташаббуси билан 1.575 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланди.
Шулардан 207 таси гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўлиб, бунинг натижасида 35 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари олинди.
Вилоят ИИО ходимлари томонидан 35.446 нафар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож шахслар аниқланди, 477 нафар шахс наркология диспансерида даволатилди, 4.855 нафар маст ҳолатда бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилди, 86.202 нафар шахсларга маъмурий чоралар кўрилди, 9.650 маротаба жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан меҳнат жамоаларида учрашувлар ўтказилди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурига мувофиқ йўл ҳаракати хавфсизлиги синфлари ташкил этилди, 112 та мактаблар жиҳозланиб, 1 тадан телевизор ва компьютер тўпламлари ўрнатилди, 65 та МФЙларига йўл ҳаракати қоидалари ўргатиш майдончалари ташкил этилди, 39 та мактабгача таълим ташкилотлари маҳсус жиҳозлар билан таъминланди.
Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар давомида 98.174 та қоидабузарликлар аниқланди.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 1.372 та янги йўл белгилари ўрнатилиб, мавжуд 1.819 таси янгисига алмаштирилди, 12 та ҳудуд светофорлар билан таъминланиб, мавжуд 28 та светофорларнинг ишлаш режимига ўзгартиришлар киритилди, 152 та жойда янги пиёдалар ўтиш йўли ташкил этилиб, 198 таси қайта чизилди.
Буларнинг натижасида эса вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларни камайишига эришилди.
Президентимиз топшириғига кўра “вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери” жорий этилиб, “Оила-маҳалла-мактаб-мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир раҳбарларга тарбияси оғир ўсмир номма-ном бириктирилиб, мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида улар билан якка тартибда ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши белгилаб берилди.
Вилоят ҳудудидаги 10 та Олий таълим муассасалари, 4 та академик лицей, 27 та ўрта махсус касб-ҳунар мактаблари ва 714 та умумтаълим мактабларида ўқув йили давомида 4.298 маротаба “Давомат” тадбири ўтказилди, дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмай, назоратсиз юрган 5.377 нафар ўқувчилар аниқланиб, уларнинг барчаси дарс машғулотларига қайтарилди, жиноятларни олдини олиш мақсадида, 4.438 маротаба “Тиғ” тадбири ўтказилиб, жами 570 дона ноқонуний буюмлар аниқланди, тунги вақтда кўнгилочар (дам олиш) жойларда бўлишларини олдини олишга қаратилган 3.954 маротаба “Тун” ва “Ўсмир” тадбирлари ўтказилди.
“Қизил” тоифага киритилган 22.890 нафар кўмакка муҳтож ёшларга масъулларни бириктириш тўғрисидаги ҳокимлик фармойиши ишлаб чиқилиб, оғир тоифадаги ёшлар билан индивидуал ишлаш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришига кўмаклашиш
мақсадида вилоят ИИБнинг 49 нафар раҳбар ходимларига жами 1.930 нафар ёшлар бириктирилди.
Шунингдек, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитага асосан 22.836 нафар ёшлар тўгаракларга жалб этилиб, 8.654 нафари қизиқишларига кўра касб-ҳунарга ўқитилди. Келгусида яна 31.070 нафар ёшларни тўгаракларга, 18.668 нафарини эса касб-ҳунарга ўқитиш мақсад қилинган.
Вилоятдаги 3.887 нафар тарбияси оғир бўлган ёшлар билан қайта жиноят содир этишларини олдини олиш мақсадида уларга 324 нафар раҳбар ходимлар бириктирилди. Ҳозирги кунда мазкур тоифадаги шахсларнинг мавжуд муаммолари ўз ўрнида ҳал этилиб, яқиндан ёрдам бериб келинмоқда.
Хотин-қизлар масалаларига масъул бўлган ходимлар томонидан 6.369 та оилалар ўрганилиб, аниқланган 1736 та муаммолари бартараф этилди.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни олдини олишга қаратилган тадбирлар кучайтирилиб, 926 нафарига ҳимоя ордери берилди.
Лекин, йўл қўйилган камчиликлар сабабли, вилоятда умумий жиноятлар 4.306 та содир этилиб, 100 минг аҳоли сонига нисбати ўртача 143,6 тадан тўғри келди.
Жами 4.306 та жиноятларнинг 2.527 таси жиноят қидирув соҳаси, 958 таси иқтисодиёт соҳаси, 821 таси бошқа соҳадаги жиноятлар турига киради.
Жиноятларнинг 2.793 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 1.513 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси билан аниқланган жиноятларни ташкил этади.
Азиз юртдошлар,
Наманган вилояти халқ депутатлари кенгашида вилоят ҳудудида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар муҳокама қилиниб, дастур ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди ва барча сектор раҳбарларини масъулияти оширилди.
Вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларни маҳаллабай, хонадонбай ва фуқаробай ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида олдимизга аниқ вазифаларни ҳам белгилаб олганмиз.
Сектор раҳбарлари муаммоларини уйма-уй ўрганиб, аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ижтимоий дафтарларга киритган ҳолда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб, энг аввало, қизил ва сариқ ҳудудлардаги оилаларнинг муаммоларини манзилли бартараф этишга қаратамиз.
Ҳафтанинг 2 кунини вояга етмаганлар ва ёшлар масаласига ажратиб, уларнинг бўш вақтини фойдали ташкил этишга, касб-ҳунарга йўналтириб, бандлигини таъминлашга, жиноят йўлига киришларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни янада кучайтирамиз.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш, маҳаллаларда жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”га юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирларни амалга оширамиз.
Вилоят ҳудудида ўғирлик, фирибгарлик жиноятларини олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик тушунтириш ва огоҳлантирув тадбирларини кучайтирамиз.
Аҳоли ўртасида огоҳлик ва жиноятга муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, очиқлик сиёсатини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан доимий равишда ҳамкорликни йўлга қўямиз.
Вилоятимизда халқ осойишталиги, фаровонлигини ва жамоат хавфсизлигини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда таъминлаймиз.
Шухрат Алиев, полковник
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи