Наманган вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби билан навбатдаги жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилди
Бугун Наманган вилояти ИИБ соҳавий хизмат ходимлари билан навбатдаги жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.
Дастлаб, Бошқарма Тиббиёт бўлимининг малакали диетологи томонидан биринчи навбатда ходимларнинг тўғри овқатланиш турмуш тарзини йўлга қўйилишига ҳамда енгил гимнастика машқлари асосида танани спортга чиниқтирилиб борилиши, шунингдек семизликни олдини олиш бўйича мустақил риоя этиладиган овқатланиш рациони ҳақида йўриқнома ўтказилди.
Машғулотни тана қиздирувчи машқлар билан бошлаб, Бошқарма тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг малакали ходими томонидан ходимларга қўл жанги усулларидан фойдаланиш, шахсий ҳимоя машқлари ўргатилди.
Шундан сўнг, ходимлар билан малакали мутахассислар томонидан самбо ва жанговар самбо усуллари бўйича мастер класс машғулотлари ўтказилди.
Вилоят Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларни жисмоний тайёргарлик машғулотларини сифатли ва самарали ўтказиш бўйича амалга оширилаётган машғулотлар давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати