4 Ноябр 2023 йил 1773

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий-хизматлари ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари билан 7 та мавзуда ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Президент Ш.М.Мирзиёев  раҳбарлигида “Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда  бу  борадаги устувор вазифалар”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган Қўшма Қарор ижроси юзасидан, шқнингдек, 1 ноябрь кунидан 30 ноябрь кунига кадар ИИВ миқёсида ўтказилаётган “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” муносабати билан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий-хизматлари ҳамда ҳудудий  бўлинмалари ходимлари билан 7 та мавзуда ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Узоқ йиллик тажрибага эга соҳа мутахассислари томонидан ташкил этилган тренинг давомида ходимлар жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда касбий билимларини мустаҳкамлаш баробарида янги кўникмаларга ҳам эга бўлишди.

Ўқув машғулотидан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари ИИВ Наманган Академик лицейида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишишди. Ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда эса Жамоат хавфсизлиги университети ва бошқа Олий таълим даргоҳлари, уларда таълим олиш механизми тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” МФЙ бўлди. Улар бешлик аъзолари билан мулоқот давомида ҳудуд профилактика инспекторининг маҳалла осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалга оширган самарали ишларига гувоҳ бўлишди.

Таъкидлаш лозимки, бой тажрибага эга устозлардан билим олиш тизимда хизмат қилиб келаётан ходимларнинг келгуси фаолиятларида давомли муваффақиятларга эришишларида дастур-ул амал бўлиб хизмат қилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech