23 Октябр 2024 йил 7351

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида "Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир қилинган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар" мавзусига бағишланган танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди

Сўнгги бир неча йилда жамиятнинг барча соҳалари қатори ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Тизимда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси халқ манфаатларига хизмат қиладиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида дастуруламал амал бўла оладиган тузилмага айланмоқда, десак муболаға бўлмайди. Албатта бу йўналишда Ички ишлар органлари ходимларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Наманган вилояти ИИБда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва уларнинг қуйи тизимдаги ходимлари ўртасида “Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар” шахсий таркиб эътиборига етказилиб, келгусида қонунийликни таъминлаш, ижрочилик ва хизмат интизомига риоя қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти масъул ходими подполковник Ғолибжон Набиев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Жахонгир Ибодов, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими иштирок этиб йиғилиш иштирокчиларига мавзу доирасида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, ходимларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech