1 Апрел 2024 йил 12465

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида касаба уюшмаларининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тузилган Тармоқ жамоа келишувига асосан ички ишлар органларида ҳам касаба уюшмаси қўмитасининг бошланғич ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасини имзолаган томонлар ҳар йили жамоа шартномаларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақида меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида ҳисобот бериб бориши таъкидланган.

Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходими E.Yusupov, Наманган вилояти Кенгаши раиси З.Жўраев ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Қ.Садиковлар иштирок этишди.

Унда 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилган ишлари атрофлича таҳлил қилинди.

Конференцияда корхона жамоат шартномасида кўзда тутилган бандлар ижроси таъминланганлиги ва келгусида ишчи-ходимлар учун яратиладиган шарт-шароитлар, муҳтарам  юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этаётганлиги, шу ўринда касаба уюшмаларига алоҳида эътибор қилинаётганлиги тўғрисида сўз юритди. Жамоа шартномаси тузишдан  мақсад ва унинг мазмун-моҳияти, шунингдек, ходимлар манфаатлари йўлида корхона жамоа шартномаси ижроси юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг жамоа шартномасини назорат қилувчи комиссия раиси жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича тайёрланган далолатномани иштирокчиларга ўқиб эшиттирди, ҳисоботлари тингланди ва жамоа шартномасининг ижроси конференция иштирокчилари томонидан қониқарли деб топилди.

Шу билан бирга, касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби сайланди.  

Касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ходимларга Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят Кенгашининг «Ташаккурнома»си ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech