3 Феврал 2024 йил 1328

Наманган вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималар билан жисмоний-жанговар ўқув машғулотлари ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан тизимда хизмат қилаётган аёл ходималарни формали кийим-бош кийиш тартибига риоя қилиниши ва жисмоний-жанговар тайёргарлигини ошириш юзасидан саф кўриги ҳамда ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Дастлаб ходималарга Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ходимлари томонидан саф кўриги ҳамда саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди. Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан эса махсус воситаларнинг турлари, таснифи, шунингдек, хизматда қўллаш усуллари юзасидан тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари томонидан ўқотар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш тартиблари тушунтирилиб, ходимларнинг бу борадаги амалий тажрибалари синовдан ўтказилди.  

Тадбир якунида, ходималар симуляцион электрон тирида ўқ отиш машқларини бажаришиб, ўзларининг амалий тажриба ва кўникмаларини оширишди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech