2 Май 2025 йил 448

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “қизил” тоифадаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Бугун бошқарма ишчи гуруҳи Давлатобод ва Наманган туманларида бўлиб, жорий йилнинг биринчи чораги якунига кўра “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар еттилиги ҳамда масъул ходимларининг фаолиятини ўрганди.

Дастлаб, ўрганишлар Давлатобод туманининг "Янги Тонг" маҳалласида бошланиб, сўнг "Халқлар дўстлиги" ва Тўрақўрғон туманининг "Исвахон" маҳаллаларида давом этди. Унда мазкур маҳаллаларнинг “қизил” тоифага киритилишига сабабчи бўлган омиллар атрофлича таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасига кўра, маҳалла еттилиги ва бириктирилган масъул ходимлар томонидан манзилли ишлар ташкил этилмаганлиги, шу билан бирга, ПҚ-1-сон Қарори асосида етарлича чора-тадбирлар белгиланмаганлиги кескин танқид қилинди.

Шунингдек, масъул ходимларга маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, ўзаро ҳамкорликда "маҳаллабай" ҳамда "хонадонбай" иш ташкил этиш, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида эса аҳоли хонадонлари ва бошқа фуқароларга хизмат кўрсатувчи объектларни қўриқловга олиш, жамоат жойларига ташвиш тугмаларини ўрнатиш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech