Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг сафдорлар таркибида бўш бўлган лавозимлар учун танлов эълон қилинади
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;
- доимий яшаш жойи бўйича Наманган вилояти ҳудудида рўйхатда туриши;
- ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (муддатли ёки СЧР);
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
- бўйи 170 (бир юз етмиш) сантиметрдан паст бўлмаслиги;
- олий педагогик ва юридик маълумотга эга бўлиши.
Қуйидаги имтиёзларга эга бўлган номзодлар, истисно тариқасида, тест синови ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод қилинади:
-илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган номзодлар;
-олий таълим ташкилотларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар;
-профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар;
-спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 - 3 ўрин) индивидуал турларида ғолиб чиққан номзодлар;
-талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган номзодлар.
- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари (фақат тест синовидан озод этилади).
Лавозим фаолият йўналиши ва вазифалари:
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини жиноий ҳамда бошқа тажовузлардан ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уларни содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш мақсадида кўчалар, маҳаллалар, турар жой массивлари, даҳалар, микроҳудудлар, кўнгилочар масканлар, шунингдек, майдонлар, истироҳат боғлари ва ҳиёбонларнинг атроф ҳудудлари ва бошқа жамоат жойларида патрулликни амалга ошириш; бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни белгиланган тартибда ички ишлар органларига олиб бориш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлиги таъминлаш, ҳуқуқбузарликлардан жабрларган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган таҳдидларни бартараф этиш. (Олий педагогик ва юридик маълумот талаб этилади)
Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади.
Рўйҳатдан ўтиш муддати 2025 йилнинг 25 октябрь кунидан 5 ноябрь кунига қадар.
Қўшимча маълумотларни kb.iiv.uz сайти, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда телеграм мессенджеридаги @nomzod2020 манзили ёки 69-210-32-06 ва 95-707-85-86 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Наманган вилояти ИИБ ММИваКБТХ