24 Июл 2025 йил 395

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг ишчи гуруҳи Давлатобод туманида ўрганиш ишларини олиб борди

Ишчи гуруҳи навбатдаги ўрганишлари Давлатобод туманида давом этиб, "Янги тонг" ва «Орзу» маҳаллалари еттилиги ва ички ишлар бўлими ходимларининг маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, туман ҳудудини жиноятдан холи ҳудудга айлантириш ва аҳоли билан манзилли ишларни ташкил этиш юзасидан амалга оширган ишлари атрофлича ўрганилди.

Ўрганишларда "Янги тонг" маҳалласи ҳудудида содир этилган оила-турмуш доирасидаги оғир ва ўта оғир жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилиниб, бундай салбий ҳолатларга йўл қўйган масъулларнинг фаолияти кескин танқид қилинди. Келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича еттилик ва маҳаллага бириктирилган ходимларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, ички ишлар бўлими ходимларнинг фаолияти ва иш ҳужжатлари муҳокама қилиниб, зиммасига юклатилган вазифаларни ижросида камчиликларга йўл қўйган масъуллар қатъий равишда огоҳлантирилди.

Ишчи гуруҳнинг бу каби ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари вилоятнинг барча шаҳар-туманларида босқичма-босқич давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech