23 Июл 2025 йил 607

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги ўрганиш ишлари Косонсой туманида давом этди

Жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан куну-тун хизмат олиб борилмоқда. Бу жараён доирасида бошқарма раҳбарияти томонидан қуйи тизимлар фаолияти ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Жорий ўрганиш доирасида бошқарма бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманидаги «Ёшлик» ва «Дўстлик» маҳаллалари еттилиги фаолиятини атрофлича таҳлил қилди. Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг муаммоларига манзилли ёндашувни йўлга қўйиш каби йўналишлар бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ўрганиш давомида «Жар» маҳалласи ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт инфратузилмаси ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда йўлларда тирбандликни камайтириш, пиёдалар ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди. Бу борада мавжуд муаммолар юзасидан кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 3-сафарбарлик гуруҳининг янги маъмурий биноси билан ҳам танишилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Косонсой тумани ички ишлар бўлими маъмурий биноси ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда яратилган моддий-техник шароитлар, ходимлар учун ташкил этилган иш муҳитининг ҳолати, хавфсизлик чоралари ва хизмат интизоми масалалари ўрганилди. Ходимларнинг жорий йилнинг ўтган даври мобайнидаги, шу билан бирга, "Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги давомида амалга оширилган ишлари таҳлил қилиниб, иш самарадорликни янада ошириш юзасидан масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Бу каби ўрганишлар ички ишлар тизимида фаолият самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш ва энг муҳими, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech