Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг сафдорлар таркибидаги лавозимлар учун танлов эълон қилинади
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг сафдорлар таркибидаги лавозимлар учун танлов эълон қилинади
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 2 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;
- доимий яшаш жойи бўйича Наманган вилояти ҳудудида рўйхатда турган;
- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;
- бўйи 175 (бир юз етмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган;
- ИИВ ёки ҳарбий академик лицейларни тамомлаганлар;
- олий маълумотга эга бўлганлар.
Саралаш босқичида қуйидаги номзодларга алоҳида имтиёзлар белгиланган:
- Олий таълим муассасаларини имтиёзли (қизил) диплом билан тамомлаган;
- илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган;
- Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлганлар ва спортнинг индивидуал турларида ғолиб бўлганлар;
- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари.
Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали 2025 йилнинг 23 апрель кунидан 5 май кунига қадар фақат онлайн тарзда қабул қилинади.
Қўшимча маълумотларни kb.iiv.uz сайти, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда телеграм мессенджеридаги @номзод2020 манзили ёки 69-210-32-06 ва 95-707-85-86 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати