Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасининг сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Жаҳонгир Ибодов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизими, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда эксперт криминалистика маркази ходимлари томонидан ўтган 2024 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар етказилди.
Шунингдек, ходимларнинг хизмат фаолияти давомидаги натижалари, кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз бориб, ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар тергов бошқармасининг эсдалик қўл соати, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Йиғилиш якунида келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати