26 Октябр 2023 йил
1406
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
Унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқарма раҳбарияти, фахрийлар, соҳавий хизмат бошлиқлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирок этишди.
Мамлакат мадҳияси билан бошланган тантанада дастлаб вилоят ИИБ бошлиғи шахсий таркибга Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Табрик нутқидан сўнг, ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати учун ҳамда "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" байрами муносабати билан Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан бир гуруҳ ходимларга “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” 1-2-3-даражали кўкрак нишонлари, Ички ишлар вазирининг "Фахрий ёрлиғи", эсдалик қўл соати, китоблар тўплами ва пул мукофотлари шунингдек навбатдаги ҳамда муддатидан олдин махсус унвонлар тантанали тарзда топширилди.
Узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилиб, ҳозирда истеъфода бўлган фахрийлар ҳам Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати билан тақдирланишди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 18-22 октябрь кунлари ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган “Вазири кубоги” мусобақасида қатнашиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаган аёллар жамоаси ва ИИВнинг "Энг яхши тергов жамоаси" номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган тергов ходимлари бошқарма бошлиғининг пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Байрам дастури давомида хизматда ижобий натижаларга эришиб, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан доимий равишда ҳамкорлик келаётган бир гуруҳ ходимларга Бош прокурорнинг "Фахрий ёрлиғи", Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармасининг "Фахрий ёрлиғи" ва қимматбаҳо совғалари ҳамда вилоят прокуратурасининг эсдалик қўл соатлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, 10 нафар ходимларга Бўстонлиқ туманидаги мавжуд дам олиш масканида дам олиш учун имтиёзли сертификат топширилди.
Тантанали байрам якунида бошқарма бошлиғи барча шахсий таркиб ва мукофотланганларни яна бир бор табриклаб, ушбу мукофотлар ходимларнинг келгуси хизматларини янада шижоат билан давом эттиришларига катта туртки бўлишини алоҳида таъкидлади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати