5 Август 2025 йил 504

Наманган вилоят прокурорининг вилоят аҳолисига мурожаати

Ҳурматли юртдошлар, қадрли отахон ва онахонлар!

Мамлакатимизда, шу жумладан вилоятимизда жиноятчиликни жиловлаш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан бошқа соҳалар қатори ушбу муҳим йўналишда ҳам янги – янги ташаббуслар қилинмоқда, янгича иш тизими жорий этилмоқда ва бу ишлар бизнинг жиноятчиликни жиловлаш бўйича дунёқарашимизни ҳам, ишга ёндашувимизни ҳам, ишимиз самарадорлигини ҳам тубдан ўзгартирди.

Айниқса, жорий йилда жиноятчиликни жиловлаш бўйича иккита, 1 ва 111 – сонли муҳим Қарорлари қабул қилиниб, аниқ вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари  бирма - бир  белгилаб берилди.

Президентимиз ташаббуслари асосида вилоят ва туманларда менинг раҳбарлигимда штаб ва ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир содир этилган жиноятнинг сабаб ва омиллари чуқур таҳлил қилинган ҳолда бу каби салбий ҳолатларни келгусида олдини олишга қаратилган аниқ тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жиноятларнинг олдини олиш бўйича ҳудудларни ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада чораклик “Йўл харита”лари ишлаб чиқилмоқда.

Бугунги кунда, 1 ва 2-чорак “Йўл харита”ларида белгиланган вазифалар ижроси таъминланиб, тегишли чора – тадбирлар кўрилди.

Ҳозирда, 3-чорак учун манзилли “Йўл харита”лар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Албатта, Президентимиз томонидан белгилаб берилган тизимли  ислоҳотлар  ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-ярми якуни бўйича олдини олиш мумкин бўлган, қотиллик, талончилик, фирибгарлик, безорилик жиноятлари ҳамда ўлим билан боғлиқ йўл – траспорт ходисалари камайди.

Шундай бўлсада, жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бир неча бор бонг уриляпти.

Шунга қарамасдан, вилоятимиз аҳолиси томонидан ён атрофларида бўлаётган ходисаларга дахлдорлик хисси етарли бўлмаётганлиги   ачинарлидир.

Жумладан, жорий йилнинг 1-ярмида жами 1.643 та ўғрилик жиноятлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 519 (МФЙда 475 та)  тасининг олдини олиш мумкин эди.

Уларнинг 214 (13,3 %) таси яшаш хонадонлари ва савдо шахобчаларини қаровсиз қолдирилганлиги ҳамда уларни техник қўриқловга олинмаганлиги;

- 57 таси (3,5 %) автотранспорт воситаларини белгиланмаган жойларда   очиқ   ҳолатда   ташлаб   кетилганлиги;

- 65 таси (3,9 %) фуқароларнинг бепарволигидан фойдаланиб, савдо марказлари, бозорлар, бекатлар, автобуслар ёки одам гавжум   жойларда телефонларни ўғрилаш ҳолатлари;

- 54 таси (3,3 %) аҳоли томонидан чорва ҳайвонларини дала ва   адирларга ташлаб эътиборсиз қўйганлиги;

- 20 таси (1,3 %) болалар арвачалари, велосипед ва скутерларни кўчаларда, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларида назоратсиз қолдирганликлари оқибатида содир этилган.

Шундай экан, барча фуқароларимизни ўзининг мулкига нисбатан яна бир бор огоҳликка чақирамиз!!!

Ҳурматли  юртдошлар!

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идораларида илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина  ташкилий чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Эътибор беринглар,

Ўғриликнинг асосий салмоғи, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқароларга ҳар хил турдаги таъсир ўтказиш йўли билан ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини эгаллаш орқали уларнинг бир неча ой ва йиллаб топган пул маблағлари талон-торож қилинмоқда.

Вилоятдаги жами ўғирликларнинг 63,6 фоизини (1.046 та) кибер ўғирлик жиноятларини ташкил этди.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ўғирлик йўли билан ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 1.046 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Оқибатда эса, фуқароларга 5,1 млрд. сўмга яқин зарар етказилгани  аниқланди.

Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.

Азиз ватандошлар!

Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.

Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 ва 111 - сонли қарорлари асосида вилоятда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига масъул идоралардан кунлик сўров ўтказиш механизми йўлга қўйилган.

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу жиноятларнинг содир бўлишига бир неча омиллар сабаб
бўлмоқда.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор профилактик назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, жами 754 та маҳаллада криминоген вазияти оғир 105 тасига масъул раҳбарлар номма - ном бириктирилиб, манзилли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Йўл хариталари” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлари, кўп қаватли уйларнинг ҳовлиси, маҳаллаларнинг асосий кириш - чиқиш жойлари, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи жами 6.750 га яқин камералар ўрнатилди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 1.990 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 380 дан ортиқ ташвиш тугмалари қўйилди.

Бундан ташқари, 1.578 та савдо муассасалари ва қарийб 8.500  та  хонадонлар тезкор қўриқловга  олинди.

Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 7.500 га яқин стикерлар жойлаштирилди.

705 та “намунавий хавфсиз кўча” ва 1.685 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилиб, ички йўл ва кўчалар 4.000 та ёритиш воситалари билан таъминланди.

Албатта, бу ишларимиз ҳам натижа беряпти, лекин шундай бўлсада бу каби жиноятлар ҳанузгача қайд этилмоқда.

Шу муносабат билан, Сиз ҳурматли фуқароларимизга мурожаат қилган ҳолда қуйидаги профилактик чораларни кўришингизни тавсия қиламиз.

Сохта қўнғироқлардан огоҳ бўлинг! “Ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки банк ходими” - деб таништирган шахсларнинг шубҳали қўнғироқ ва овозли хабарларига ишониб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

Ноодатий пароллар яратинг!  Кучли – узун, ҳарф, рақам ва белги аралашмасидан иборат парол яратинг, ҳимоя кодларини нотаниш шахсларга ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилманг!

Аниқ манзилга ва субъектга эга бўлмаган зарарли хабар ва ҳаволалардан сақланинг ! - “Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз соврин ютиб олдингиз” -  бундай сўзларга ишонманг!

Жамоат жойида мавжуд WI-FI қурилмаларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлинг! - Интернет орқали шахсингизга оид маълумотлар билан боғлиқ амалиётларни бажарманг!

Онлайн савдо платформаларида маҳсулотни шахсан қабул қилмасдан олдин тўловлар амалга оширманг!

Хорижга ишга юбориш ҳамда ҳар хил турдаги пул маблағларини кўпайтириш ҳақидаги рекламаларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб қолманг!

Қадрли юртдошлар!

Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар биримиз хушёрликни оширишимиз, шубҳали интернет иловаларига кирмаслик, нотаниш шахсларга ҳисоб рақамлар ва тасдиқлаш кодларини бермаслик, мол - мулкларни қаровсиз қолдирмаслик лозимлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб ўтмоқчиман.

Азиз ватандошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпо этайлик!

Наманган вилоят прокурори У.М.Мадрахимов

Text to speech