Наманган вилоят ИИБда саккиз ойлик жиноятчилик аҳволи муҳокама қилинди
Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида ўтказилган йиғилишда соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман ИИБ раҳбарияти иштирок этди. Унда жорий йилнинг саккиз ойи давомида вилоят ҳудудида жиноятчилик аҳволи, криминоген вазият, қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш, жиноятларни фош этиш, гиёҳвандликка қарши курашиш ҳамда “Хавфсиз кибермакон” ойлиги доирасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар танқидий руҳда таҳлил қилиниб, бунга йўл қўйган масъул раҳбар ва ходимлар қатъий огоҳлантирилди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, “Хавфсиз кибермакон” ойлиги доирасида кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик ва тарғибот тадбирларини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати